Yangiliklar 2-08-2023, 11:26

Меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа тўлаш тартиби қандай

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 2002 йил 8 майдаги №1136 сонли буйруғининг (https://lex.uz/docs/357102) 28-бандига асосан, вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа қуйидаги миқдорларда тўланади:
👉 умумий иш стажи 8 йил ва ундан ортиқ бўлган ходимларга ҳамда 21 ёшга етмаган чин (сағир) етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;

👉 умумий иш стажи 8 йилгача бўлган ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.

Мисол учун, 6 йиллик иш стажига эга бўлган ҳодим 26 иш кунлик ойда  4 кун вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлди. Ҳодимнинг оклади - 2 100 000 сўм дейлик. Ҳодим йил давомида премия ва иш ҳақига қўшимчалар олмаган бўлсин. 4 кунлик "больничный" ҳисоблаш учун бир кунлик иш ҳақи ҳисобланади. Бизнинг мисолда у 80 769.23 сўмга тенг (2 100 000/26). 4 кун учун 323 076.92 сўм бўлади. Иш стажи 8 йилдан кам бўлгани учун ушбу миқдорнинг 60%и олинади. 323 076.92 сўм х 60% = 193 846.15 сўм. Демак, ҳодимнинг ушбу ой учун иш ҳақи миқдори 1 970 769.23 сўм (22 х 80 769.23 + 4 х 80 769.23 х 60%). 

Буйруқда 100% тўланиши керак бўлган ходимлар тоифаси ҳам мавжуд.

Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик бўйича нафақа бўйича имтиёзга эга ҳодимлар тўғрисида буйруқнинг 26 ва 27 бандларида танишиб чиқишингиз мумкин. Бундан ташқари корхона ўз жамоат шартномасида ёки ички норматив ҳужжатларида больничный учун оширилган миқдорларни белгилаши мумкин. Ёки барча ҳодимлар учун, иш стажи ёки имтиёзларидан қатъий назар 100% миқдорда тўлаши ҳам мумкин. 


Тупроққалъа туман адлия бўлими юридик хизмат 
кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Рахманов Худаяр Иброхимович

     Iyul     
DuSeChPaJuShYa
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031 

Obuna bo'lish

Obuna bo'lish bepul
Veb-saytimiz faoliyatini baholang