Yangiliklar 8-09-2023, 14:05

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ССВ тузилмасига қайтарилди

Агентлик йил бошида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурига ўтказилганди. Янги фармон билан, шунингдек, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳам ССВга ўтказилиши ва 2026 йил охиригача тиббий суғурта тўлиқ жорий этилиши белгиланди. Тиббиёт соҳасидаги тўртта жамғармани бирлаштирган ҳолда ССВ ҳузурида Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилмоқда.

Президент “Соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Унга кўра, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасига ўтказилди. Агентлик ўтган йили охиридаги маъмурий ўзгаришлар вақтида ССВ таркибидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузурига ўтказилган, агентликнинг дори-дармон ва тиббий буюмларни рўйхатдан ўтказиш билан боғлиқ вазифа ва функциялари ССВда қолдирилган эди.
Янги фармонга асосан, 2024 йил 1 январдан Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳам ССВ ҳузурига ўтказилади. 2026 йил якунигача тиббий суғурта республика бўйлаб тўлиқ жорий этилиши белгиланди.
2024 йил 1 январдан, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида қуйидагиларни бирлаштириш орқали юридик шахс мақомига эга бўлмаган Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади:
  • Онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларни соғломлаштиришга кўмаклашиш жамғармаси;
  • Тез тиббий ёрдамни ривожлантириш жамғармаси;
  • Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси;
  • Спинал мушак атрофияси ташхиси қўйилган бемор болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.
Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси маблағлари қуйидагиларга сарфланади:
  • соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, дастурий маҳсулотлар сотиб олиш ва ахборот-коммуникация тармоқларига техник хизмат кўрсатиш;
  • тиббий асбоб-ускуналар, компьютерлар, планшетлар, мультимедиа ва тармоқ қурилмалари, дастурий таъминотларни харид қилиш, ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш ва ривожлантириш;
  • соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт муассасаларининг ходимларини хорижда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, ўқитиш, малака ошириш ва тажриба алмашишни республикада ташкил этиш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
  • соғлиқни сақлашни бошқариш органлари, шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги муассасалар ва ташкилотларнинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган тадбирларни молиялаштириш;
  • онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликлар бўйича юқори технологик мураккаб операцияларни амалга ошириш учун мутахассисларни, шу жумладан, хорижий мутахассисларни жалб қилиш;
  • маҳаллий ва хорижий экспертлар ва консалтинг ташкилотларини жалб қилиш, соғлиқни сақлаш соҳасидаги кенг кўламли вазифаларни амалга ошириш мақсадида экспертлик гуруҳи фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштириш;
  • онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун тегишли тиббиёт муассасаларини капитал ва жорий таъмирлаш, қуриш ва реконструкция қилиш, уларга асбоб-ускуналар, дори воситалари, тиббий буюмлар, лаборатория реактивлари ва бошқа сарфлаш воситаларини харид қилиш;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат асосида оғир касалликка чалинган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг республикада амалга оширилмайдиган жарроҳлик амалиётларини хорижий мамлакатларда ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
  • онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган беморларга республика ҳудудидаги давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларининг юқори технологик ташхис ва даволаш-профилактика хизматларини харид қилиш харажатларини қоплаш;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ходимларини ўқитиш, қайта тайёрлаш ва стажировкасини ташкил этиш, шу жумладан, хорижий мамлакатларга ташрифларини, Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ўтказиладиган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини, хизмат сафарига юборилишини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
  • олий ва ўрта тиббиёт таълим муассасаларининг иқтидорли талабаларига махсус стипендиялар тўлашга сарфланадиган харажатларни молиялаштириш;
  • Тиббиётни ривожлантириш жамғармаси ва унинг дирекцияси, институт ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш;
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришга қаратилган бошқа тадбирларни ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш.
Tuproqqal’a tumani adliya bo’limi 
yuridik xizmat koʻrsatish markazi
 bosh yuriskonsulti Sadikova Manzura


     Noyabr     
DuSeChPaJuShYa
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Obuna bo'lish

Obuna bo'lish bepul
Veb-saytimiz faoliyatini baholang