«Мажлисда раҳбар ходимга меҳнат интизомини бузгани учун оғзаки огоҳлантириш эълон қилди. Кейинчалик «оғзаки огоҳлантирилсин» ёзуви билан буйруқ чиқарилди.
Бундай «жазо»нинг ҳуқуқий оқибатлари қандай?».
– Меҳнат интизомини бузганлик учун иш берувчи ходимга интизомий жазо қўллаш ҳуқуқига эга.
Меҳнат кодексининг 312-моддасида интизомий чораларнинг тўлиқ рўйхати келтирилган:
ҳайфсан;
ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
Меҳнат кодексининг 161-моддаси 2-қисмининг 4 ва 5-бандлари бўйича меҳнат шартномасини бекор қилиш.
Кўриниб турибдики, оғзаки огоҳлантириш ушбу рўйхатга киритилмаган ва тегишинча, ходимда интизомий жазонинг мавжудлиги олиб келиши мумкин бўлган оқибатларга олиб сабаб бўлмайди.
Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 312-моддаси 2-қисмида: «Ушбу Кодексда, бошқа қонунларда, интизом тўғрисидаги уставлар ёки низомларда назарда тутилмаган интизомий жазо чораларини қўллашга йўл қўйилмайди» деб тўғридан-тўғри ёзиб қўйилган.
Тупроққалъа туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти Ўразбаев Турсунбой Aмангалдиевич
Du | Se | Ch | Pa | Ju | Sh | Ya |
---|---|---|---|---|---|---|
1 | 2 | 3 | ||||
4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 |
11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 |
18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 |
25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 |