Yangiliklar 30-04-2025, 14:26

Соғлом ҳаёт сари яна бир қадам: Тупроққалъада чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди







Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 18 апрелдаги 102-сонли буйруғига мувофиқ, мамлакатимизда “Соғломлаштириш ойлиги” кенг кўламда ўтказилмоқда. Ушбу соғломлаштириш тадбирлари инсон саломатлигини муҳофаза қилиш, касалликларни барвақт аниқлаш ва профилактик чораларни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этади.
Мазкур ойлик доирасида бугун Тупроққалъа туманидаги марказий поликлиника ва ҳудудий шифо масканларида чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилди. Тиббий акцияга  вилоят тиббиёт муассасалари малакали мутахассислари жалб қилинди. 
Тадбир давомида аҳолининг кенг қатламлари – жами 550 нафар фуқаро, жумладан, “Ижтимоий реестр”га киритилган эҳтиёжманд тоифа вакиллари тор соҳа мутахассислари — невролог, окулист, терапевт, хирург, ЛОР, уролог, кож-венеролог, эндокринолог, кардиолог, педиатр, травмотологлар томонидан чуқур тиббий кўрикдан ўтказилди.
Кўриклар чоғида 135 нафар фуқарода турли хил касалликлар аниқланди. Шулардан 110 нафари амбулатор даволанишга йўналтирилган бўлса, 25 нафар беморга стационар муолажалар учун йўлланма берилди. Яна бир эътиборли жиҳати шундаки, 112 нафар беморга давлат томонидан кафолатланган бепул дори-дармонлар етказиб берилди.
Шунингдек, имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган ва тиббиёт муассасаларига кела олмайдиган фуқаролар ҳам эътибордан четда қолмади. Уларга тиббий хизмат уй шароитида кўрсатилди, зарур тавсия ва йўналишлар берилди.
Бундан ташқари,  аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзи, тўғри овқатланиш, жисмоний фаоллик ва зарарли одатлардан воз кечиш ҳақида тушунтириш ишлари, жонли суҳбатлар ташкил қилинди.
Бу каби тадбирлар нафақат мавжуд касалликларни аниқлаш, балки келгусида юзага келиши мумкин бўлган хасталикларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Давлатимиз томонидан фуқаролар саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом ва баркамол авлод тарбиясига йўналтирилган сиёсатнинг амалдаги самарасини ана шундай тадбирлар орқали яққол кўриш мумкин.
Соғлом миллат — юрт таянчи. Шу боис, ҳар бир фуқаронинг соғлигига бўлган эътибор бугунги ислоҳотларнинг марказида бўлиб қолмоқда.

     May     
DuSeChPaJuShYa
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Obuna bo'lish

Obuna bo'lish bepul
Veb-saytimiz faoliyatini baholang