Yangiliklar:
Президентнинг 19.06.2023 йилдаги “Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Ҳужжат ЎзАда эълон қилинган.
Аҳоли руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини тубдан такомиллаштириш қуйидагиларни назарда тутади:
2023 йил 1 июлдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказини, амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказига айлантириш бошланади.
Белгиланишича, Марказ:
Ҳудудлардаги руҳий ва наркология касалликлари шифохоналари ва диспансерлари Марказнинг ҳудудий ташкилий-методик бўлинмалари ҳисобланади.
2023 йил 1 августдан бошлаб:
2023 йил 1 июлдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида фаолият юритаётган психиатр ҳамда психиатрия даволаш муассасаларида фаолият юритаётган психиатр, тиббий психолог, психотерапевт ҳамда суицидологларнинг лавозим маошига устама миқдори 25 фоиздан 50 фоизга оширилади.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
Подробнее: https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/aholining_ruhiy_salomatligini_muhofaza_qilish_sohasida_nimalar_uzgaradi
Тупроққаъла туман юридик адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази Бош юрис консулти М.Содикова
Аҳоли руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини тубдан такомиллаштириш қуйидагиларни назарда тутади:
- ихтисослаштирилган психиатрия ва наркология ёрдамини кўрсатишнинг ягона вертикал бошқарув тизимини жорий этиш;
- бирламчи бўғин тиббиёт муассасаларига руҳий саломатликни муҳофаза қилиш хизматларини интеграция қилиш;
- руҳий ҳолати бузилган шахсларни дори воситалари билан эҳтиёжга кўра тўлиқ таъминлаш;
- аҳоли, айниқса, болалар ва ўсмир ёшларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш;
- кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, мутахассисларни муносиб рағбатлантириш ва самарали меҳнати учун қўшимча шароитлар яратиш;
- психиатрия муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш.
2023 йил 1 июлдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказини, амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказига айлантириш бошланади.
Белгиланишича, Марказ:
- ихтисослаштирилган психиатрик, тиббий-психологик ва наркологик ёрдам кўрсатишни йўлга қўяди, ушбу йўналишларда юқори технологик моддий база ва илмий мактабни шакллантиради;
- руҳий саломатликни таъминлаш йўналишидаги ишларни соғлиқни сақлашнинг барча даражаларида мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
Ҳудудлардаги руҳий ва наркология касалликлари шифохоналари ва диспансерлари Марказнинг ҳудудий ташкилий-методик бўлинмалари ҳисобланади.
2023 йил 1 августдан бошлаб:
- туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг туман (шаҳар) бўлинмалари штатларини қисқартириш ҳисобидан – тиббий психолог;
- стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналарида – суицидолог;
- стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида – амалдаги штатлар доирасида қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари жорий этилади.
2023 йил 1 июлдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида фаолият юритаётган психиатр ҳамда психиатрия даволаш муассасаларида фаолият юритаётган психиатр, тиббий психолог, психотерапевт ҳамда суицидологларнинг лавозим маошига устама миқдори 25 фоиздан 50 фоизга оширилади.
Қарор билан қуйидагилар тасдиқланди:
- 2023-2024 йилларда аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури;
- 2023-2024 йилларда психиатрия муассасаларини тиббий ускуналар билан жиҳозлаш дастури;
- Болаларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш ва болалар психоневрологик хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари;
- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари учун зарур ташхислаш ва нейрореабилитация асбоб-ускуналарининг намунавий рўйхати.
Подробнее: https://www.norma.uz/qonunchilikda_yangi/aholining_ruhiy_salomatligini_muhofaza_qilish_sohasida_nimalar_uzgaradi
Тупроққаъла туман юридик адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази Бош юрис консулти М.Содикова
Du | Se | Ch | Pa | Ju | Sh | Ya |
---|---|---|---|---|---|---|
1 | 2 | 3 | ||||
4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 |
11 | 12 | 13 | 14 | 15 | 16 | 17 |
18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 |
25 | 26 | 27 | 28 | 29 | 30 |
Obuna bo'lish
Ommabop xabarlar
Давлат тиббий суғуртаси
20-11-2024, 09:04
Tuproqqal'a tumani tibbiyot
30-09-2024, 15:54
Sаylov vа referendum oʼtkаzish tаrtibi
21-09-2024, 11:13
Nabirasining parvarishi uchun buviga
21-09-2024, 11:09
Xususiy tashkilotlar «dekret»
21-09-2024, 11:08