Yangiliklar 7-08-2024, 10:27

Тупроққалъа тумани ахолиси орасида онкологик касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида профилактик кўриклар ташкил этилди




“Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги” муносабати билан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий - амалий тиббиёт маркази Хоразм филиали директори Т.М.Палванов бошчилигидаги бир гурух онколог мутахассислари иштирокида Тупроққалъа тумани ахолиси орасида онкологик касалликларни барвақт аниқлаш мақсадида профилактик кўриклар ташкил этилди. Тупроққалъа тумани Охунбабаев ОШП худудида ташкил этилган профилактик кўрикларда 35-55 ёшли аёлларни видеокольпоскопик текширувлари натижасида 20 нафар аёлларда бачадон бўйни саратон олди касалликлари аниқланди. Хусусан Тупроққалъа тумани Охунбабаев махалласида истиқомат қилувчи 39 ёшли ва 47 ёшли 2 нафар аёлда бачадон бўйни саратон олди касаллиги аниқланган, Ташхиси: “Бачадон бўйни яраланган эктопияси. Ёндош: Бачадон миомаси”.

     Avgust     
DuSeChPaJuShYa
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31 

Obuna bo'lish

Obuna bo'lish bepul
Veb-saytimiz faoliyatini baholang