Yangiliklar 22-12-2025, 11:37

Саримой маҳалласида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди

Саримой маҳалласида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди
Жорий йилнинг 20 декабрь куни— Тупроққалъа тумани Саримой маҳалласида Янги йил олдидан байрам тадбири ташкил этилди.
Тадбир доирасида маҳалла аҳолиси учун чуқурлаштирилган тиббий кўрик уюштирилди. Тиббий кўрикка вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасаддилари бошчилигида вилоятимиздаги ихтисослашган тиббиёт марказларининг малакали мутахассислари жалб қилинди.
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида мобил флюрография, офтальмология ва маммография текширувлари йўлга қўйилди. Шунингдек, мобил донорлик комплекси орқали кўнгилли фуқаролар учун қон топшириш имконияти яратилди.
Тиббий кўрик натижаларига кўра, касалликлар аниқланган беморларга белгиланган тартибда даволаниш учун тегишли тиббий йўлланмалар берилди. Шу билан бирга, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилди.
“Соғлом авлод учун” хайрия жамғармаси Хоразм вилояти ҳудудий бўлими томонидан 52 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёлларга перинатал витаминлар, шўрва тўпламлари ҳамда кўзойнаклар тарқатилди.



     Iyun     
DuSeChPaJuShYa
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930 

Obuna bo'lish

Obuna bo'lish bepul
Veb-saytimiz faoliyatini baholang